Асли қозоғистонлик аёл Байден жамоасига қўшилди

Олам

image

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида туғилган Асель Робертс АҚШнинг янги Президенти Жозеф Байденнинг протоколи раҳбари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти сайтида хабар берилган.

Маълум қилинишича, Асель 1976 йилда Қозоғистонда туғилган. У 1993 йилда Жоржтаун университетининг Эдмунд А. Уолш номидаги дипломатик хизматлар мактабига ўқишга кириб, халқаро ҳуқуқ ва ташкилотлар йўналиши бўйича бакалавр даражасини тугатган.

Департамент хабарига кўра, Асель Барак Обама давридан бери, Оқ уй протоколида 15 йил давомида ишлаб келмоқда. У қозоқ, рус, инглиз ва япон тилларини билади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 январь куни АҚШнинг 46-Президенти Жозеф Байден ўз вазифасига киришди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Давлат департаменти Байден Асель Робертс

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг