Трамп ва Ким Чен Ин суҳбатини ким зимдан пойлаган?

Олам

image

АҚШ президенти Дональд Трамп Ханойдаги саммит муваффаққиятсиз якунланганининг яна бир сабабини маълум қилди. Бу сафар нишон марказида демократик партия аъзоси Майкл Коэн.

Маълум бўлишича, Коэн Ким Чен Ин ва Дональд Трамп ўртасидаги суҳбатни яширинча эшитишга уринган. “Шимолий Корея раҳбари билан ўтказилган шундай муҳим саммитда демократларнинг пойлоқчилик қилишга уриниши –  бу Америка сиёсатида кутилмаган шармандали ҳолат. Музокараларни вақтидан олдин тарк этишимга сабаб мана шу эди. Шунгача АҚШ раҳбари бошқа давлатда бўлганида, бу каби вазиятлар юз бермаганди. Шармандагарчилик!”, дея ўз фикрлари билан бўлишди Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида.

АҚШ президентининг собиқ адвокати 27 февраль куни парламентга кўрсатма берган. Майкл Коэн экс-шефни “миллатчи ва юлғич” деб атаб бир вақтлар Оқ уй раҳбарига кўрсатган ёрдамлари ҳақида афсус билан таъкидлаган, деб хабар берди РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, Ханойда 27-28 февраль кунлари ўтказилган АҚШ-КХДР иккинчи саммити ҳеч қандай расмий хужжатларсиз якунига етган эди. Трамп олдинроқ бунга Ким Чен Иннинг Шимолий Кореяга АҚШ томонидан берилган санкциялар бекор қилингунича ядро қуролидан воз кечишни инкор этганини сабаб қилиб кўрсатганди.  
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Ким Чен Ин Шимолий Корея Майкл Коэн

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг