АҚШ элчихонаси ходими аэропортда мина билан ушланди
Олам
−
09 март 2019 10349 1 дақиқа
Бугун, 9 март куни Москвада АҚШ элчихонаси ходими аэропортда юклари орасида миномётли минани олиб ўтишга уринди. Минанинг портлатувчи қурилмаси бўлган, бироқ портловчи модда бўлмаган. Бу ҳақда “Лента” хабар берди.
Ҳодиса Шереметьова аэропортида юз берган. Мина элчихона ходимидан тортиб олингач, у Нью-Йоркка учиб кетган. Қайд этилишича, АҚШ элчихонаси вазиятдан бохабар қилинган.
Расмий Москва ҳодисани ташвиқот мақсадида амалга оширилган ва элчихона ходими била туриб шундай қилган деб ҳисоблаяпти.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август