Асакада янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
Жамият
−
30 Июль 2019
8800Ўзбекистон Рсепубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019 - 2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ вилоятнинг Андижон шаҳри ва Асака туманида машинасозликка оид саноат лойиҳалари амалга оширилади.
Хусусан, Андижон шаҳрида автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш бўйича 13 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.
Асака туманида эса машинасозликка оид 3 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Лойиҳалардан бири янги автомобиллар ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Лойиҳа ташаббускори “GM Uzbekistan” АЖ бўлиб, лойиҳа қиймати - 2 124 300,0 млн сўм (2,1 трлн сўм). Ушбу қийматдан 637 500,0 млн сўми корхонанинг ўз маблағлари, 91 500,0 минг доллари хорижий кредит, 85 500,0 минг доллари хорижий инвестиция ҳисобидан жалб этилади.
Лойиҳани ишга тушиш муддати – 2022 йил март ойи. Лойиҳа ишга тушгач, 800 та янги иш ўрни яратилади. Лойиҳага “Ўзавтосаноат” АЖ масъул этиб белгиланган.