Асакада тезликни оширган Damas зовурга ағдарилди (видео)
3-саҳифа
−
23 Февраль
4071Кеча, 22 февраль куни Андижон вилоятининг Асака туманида Damas машинаси зовурга тушиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, туманнинг “Янги обод” МФЙ ҳудудидан ўтган Д-105 “Фарғона ҳалқа” автомобиль йўлининг 168-километрида 25 ёшли ҳайдовчи ўзининг Damas русумли автомашинасида “Асака - Фарғона” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида белгиланган тезлик меъёрига риоя қилмаган ва оралиқ масофани сақламаган.
Оқибатда соат 23:00 да ўзи билан бир йўналишда олдинда чапга қайрилиб олмоқчи бўлган Nexia-3 автомашинасининг орқасидан бориб урилган. Бунинг оқибатида Damas ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги зовурга тушиб, ағдарилиб кетган.
Вилоят ЙҲХБнинг ёзишича, ушбу ЙТҲда тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, автомашиналар техник шикастланган. Ҳолат юзасидан ҳозирда Асака тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошларида Андижонда Labo Nexia-2 билан тўқнашиши оқибатида бетон устунга бориб урилиб, ағдарилиб кетганди.