Андижонда Nexia билан тўқнашган Labo ағдарилиб кетди
3-саҳифа
−
03 Февраль
3273Бугун, 3 февраль куни Андижонда Labo Nexia-2 билан тўқнашиши оқибатида бетон устунга бориб урилиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Андижон вилояти Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 3 февраль куни соат 10:40 ларда Андижон тумани “Қурама” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 437-километрида 1994 йилда туғилган ҳайдовчи М.Д. ўзининг Nexia-2 русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузиши оқибатида ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган Labo русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида, Labo автомашинаси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четидаги бетон устунга бориб урилиб, ағдарилиб кетган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган, транспорт воситалари техник шикастланган. Ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 4 та машина иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди. Оқибатда 1 нафар йўловчи жароҳат олган.
LiveБарчаси
Тренддагилар



