Асакада одам ўғирлаб, уни дўппослаган трейдерлар ушланди
3-саҳифа
−
06 Март 6106 1 дақиқа
Андижон вилоятининг Асака туманида зўравон трейдерлар қўлга олинди. Бу ҳақда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Асака туманида 1994 йилда туғилган фуқаро туман Ички ишлар бўлими бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, молиявий келишмовчилик ортидан ўзига таниш бўлган тўрт нафар шахс томонидан зўравонликка учраган.
Аниқланишича, трейдинг савдоси ортидан юзага келган низо сабабли жабрланувчи фуқаро “Эргашабод” маҳалласи ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган уйга мажбуран олиб борилиб, аёвсиз равишда уриб, дўппосланган.
Суриштирув ҳаракатлари натижасида жиноятни содир этган гумонланувчи шахслар аниқланган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 137-моддаси (одам ўғирлаш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 1987, 1980,1994, ва 2004 йилларда туғилган гумонланувчилар процессуал тартибда қамоққа олинган.
Тергов давомида аниқланишича, жабрланувчи интернет орқали онлайн биржа савдолар билан шуғулланган ҳамда танишларнинг сармоясини кўпайтириш мақсадида 11 минг АҚШ доллари қабул қилган. Бироқ савдо операциялари кутилган натижани бермагани сабабли пул маблағлари қайтарилмаган ва ўртада низо келиб чиққан.
Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 9 ёшли болани ЗИЛ машинаси уриб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси