Асакада бола ўғирлашда айбланган эркак “самосуд” қилинди (видео)
Жамият
−
08 Сентябрь 2019
11435Бугун, 8 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Асакада одам ўғриси қўлга тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларга илова қилинган видеода катта ёшли эркак маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан калтакланиб, “самосуд” қилинганини кўриш мумкин.
Андижон вилояти ИИБ видеода акс этган ҳолат атрофлича ўрганилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, кеча, 7 сентябрь куни соат 17:30 ларда Асака тумани “Ўзбекистон” МФЙ Тошлоқ кўчасида яшовчи фуқаро С.А. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан урожаат қилган. Унда шу куни соат 16:30 ларда вояга етмаган қизи С.Р. Асака шаҳри, “Барака” МФЙ ҳудудидаги деҳқон бозори юрган вақтида шу туманнинг Андижон кўчасида яшович Р.О. маст ҳолатда С.Р.га одоб-ахлоққоидаларига тўри кемадиган ҳаракатлар қилганини билдирган ва унга нисбатан қонуний чора кўриишини сўраган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирувлар натижасида Р.О. вояга етмаган С.Р.га нисбатан ахлоқ қоидаларга зид ҳаракатлар қилган вақтда қўрқиб, бозордаги одамлардан ёрдам сўрагани аниқланган. Фуқаролар Р.О.ни ушламоқчи бўлиб, уни қувлашган. Р.О.ни Асака тумани Умид кўчасида ушлаб, вояга етмаган С.Р.ни уйига олиб боришган.
Суриштирув давомида фуқаро Р.О.ни Асака тумани “Бахрин” МФЙда яшовчи фуқаро Х.Ф. уриб, тан жароҳати етказгани маълум бўлган.
Содир этилган ҳолат юзасидан чақирувга асосан туман профилактика инспектори Ф. Йўлдошев воқеа жойига етиб бориб, ҳуқуқбузарлик содир этганларни ИИБ биносига олиб келиб, суриштирув олиб борган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориляпти.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15