Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиб, Damas’ни ағдариб юборди (видео)
3-саҳифа
−
11:20 308 1 дақиқа
Андижон вилоятининг Асака туманида ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas автомашинаси йўл четидаги дарахтга урилиб, ағдарилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, йўл транспорт ҳодисаси кеча, 17 октябрь куни соат 23:00 ларда Асака туманидаги Ниёзботир маҳалласи ҳудудидан ўтган “Асака – Қува” автомобиль йўлида содир бўлган.
2004 йилда туғилган А.О. бошқарувидаги Damas’да ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолган. Оқибатда у рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган ва автомобиль ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида фуқаролар тан жароҳати олмаган, автомашинага техник шикаст етган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ИИБ ҳайдовчиларни чарчоқ ва уйқусиз ҳолатда транспорт воситасини бошқармасликка чақирди. Ҳаракат вақтида уйқу босиши ёки чарчоқ сезилса, хавфсиз жойда тўхтаб, дам олиш тавсия этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фурқат туманида ҳайдовчилик ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир катта тезликда йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси