Асакада 9 яшар қизни ўлдиришда айбланган қўшни аёл қамалди
3-саҳифа
−
26 Ноябрь 2021
14029Андижонда аёл тўққиз яшар қўшни Қ.И.нинг (қиз бола) қотиллигида айбдор деб топилиб, 12 йил 4 ойга қамалди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби маълум қилди.
Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси А.Х.ни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми ва бошқа моддалар билан айбли деб топиб, унга нисбатан узил кесил 12 йил 4 ой 24 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жазони ўташ муддати жорий йилнинг 25 ноябридан бошлаб ҳисобланиши, А.Х. дарҳол суд залидан қамоққа олиниши белгиланган. Шунингдек, судланувчи А.Х.дан жабрланувчи Д.А. фойдасига 43 102 840 сўм ундириш белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 21 июнь куни Асака туманида 9 ёшли қизнинг мурдаси ўз уйида қотиллик аломатлари билан топилганди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан олиб борилган.
Тергов фуқаро А.Х. 2020 йил 21 июнь куни қўшниси Д.А. истиқомат қиладиган уйга ўғрилик мақсадида киргани ва у ердан пул олганига гувоҳ бўлган, ёш бола Қ.И.нинг танасига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказиб, уни қасддан ўлдирганини аниқлаган.
LiveБарчаси