Собиқ президентнинг амакиваччасига қотиллик айблови қўйилди

Олам

image

Жорий йилнинг 10 май куни Сурия Олий суди мамлакатнинг ағдарилган раҳбари Башар Асаднинг амакиваччаси Атеф Нажибга нисбатан қотиллик, қийноқлар ва қирғин учун 10 та жиноий айблов қўйди. Бу ҳақда “Аl Jazeera” хабар берди.

Атеф Нажиб Дамашқдаги тўртинчи жиноий суд биноси қафасида, йўл-йўл қамоқхона кийимини кийган ҳолда кўриниш берган. Нажиб амакиваччаси Башар Асад ҳибсга олингунга қадар мамлакат жанубидаги Дава провинциясининг Сиёсий хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Суд уни 2011 йилда Асад ҳукуматига қарши фуқаролар урушини қонли бостириш ва фуқароларга нисбатан ноинсоний қийноқларни жорий этишда айбламоқда. 75 нафар фуқаро Нажибга нисбатан даъво аризаси билан Олий судга мурожаат қилган ва гувоҳлик берган.

Суд мажлисида жабрланганларнинг яқинлари, ўтиш даври адолати бўйича миллий комиссия аъзолари, шунингдек халқаро ҳуқуқий ва гуманитар ташкилотлар вакиллари иштирок этган.

Тахминан бир соат давом этган очиқ мажлисдан сўнг суд айрим гувоҳларни ҳимоя қилиш мақсадида ёпиқ мажлисга ўтган.

Мазкур суд жараёни ўтиш давридаги Сурия ҳукумати учун жуда аҳамиятли бўлиб, Асад давридаги юқори лавозимли амалдорларни жавобгарликка тортиш бўйича биринчи уриниш.

2025 йилнинг январь ойида мамлакат ички ишлар вазирлиги бош хавфсизлик кучлари Латакия вилоятига яширинган Атеф Нажибни “Асад оила аъзоларини ҳибсга олиш кампанияси” доирасида қўлга олган.

Латакия вилоятидаги ушбу кампания доирасида Асаднинг бошқа бир амакиваччаси Сулаймон Ҳилол Асад исёнчилар томонидан осиб ўлдирилган. У Асад оиласи ҳукмронлиги даврида акаси Рами Махлуфга тегишли Суриядаги уяли алоқа компанияси – “Syriatel”да раис ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия Бош разведкаси Башар Асаднинг яна бир амакиваччаси Васим Асадни қўлга олгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳожиакбар Муҳаммаджонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

қотиллик Асад айблов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг