“Арсенал”нинг стандарт вазиятлар бўйича мураббийи катта даромад олди
Спорт
−
30 Май 2271 2 дақиқа
“Арсенал”нинг стандарт вазиятлар бўйича мураббий Николас Йовернинг бурчак ва жарима зарбаларидан урган ҳар бир голи учун 10 000 фунт стерлинг бонус ва жами 34 та гол эвазига 340 000 фунт стерлинг ишлаб олди. Бу ҳақда “Footballinsider” нашри хабар берди.
Маълумотларига кўра, Йовернинг шартномасида қизиқарли бонус тизими мавжуд. Унга кўра, “Арсенал” стандарт вазиятлар — бурчак тўплари ва жарима зарбалари орқали ҳар бир урилган гол учун 10 минг фунт стерлинг миқдорида унга мукофот тўланади.
Мавсум давомида “Арсенал” стандарт вазиятлардан фойдаланиш самарадорлиги бўйича Англия Премьер-лигасининг энг яхши жамоаларидан бири бўлди. Жамоа лигада стандарт вазиятлардан жами 25 та гол урди. Шулардан 19 таси бурчак тўпларидан кейин киритилган.
Барча мусобақаларни ҳисобга олганда эса “тўпчилар” мавсум давомида стандарт вазиятлардан 34 та гол урди. Натижада Йовер 340 минг фунт стерлинг миқдорида бонус ишлаб олди.
Стандарт вазиятлардаги юқори самарадорлик “Арсенал”нинг бир қатор муҳим учрашувларда ғалаба қозонишига ёрдам берди. Кўплаб баҳсларда айнан шундай голлар жамоага қимматли очколар келтирди.
Клуб раҳбарияти мураббийнинг ишидан мамнун экани айтилмоқда. Маълумотларга кўра, “Арсенал” яқин вақт ичида Николас Йовер билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.
Лондонликлар стандарт вазиятлар бўйича ўзининг асосий мутахассисини сақлаб қолиш ва жамоанинг ҳужум салоҳиятини янада оширишни мақсад қилган.

Live
Барчаси