“Арсенал” Лига кубогида тўртинчи дивизион вакилига мағлуб бўлди
Спорт
−
10:43 390 1 дақиқа
Лондоннинг “Арсенал” жамоаси Англия Лига кубоги 1/8 финал босқичида сафарда “Флитвуд”га мағлуб бўлди. Шу тариқа, “тўпчилар” турнир билан хайрлашди.
Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. “Флитвуд” ҳужумчиси Аарон Лупало-Би 21-дақиқада ҳисобни очган бўлса, “Арсенал”нинг швециялик ҳужумчиси Виктор Гёкереш 50-дақиқада мувозанатни тиклади.
Пенальтилар сериясида эса “Флитвуд” 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Инглиз футболи тизимининг тўртинчи дивизионида иштирок этадиган “Флитвуд”нинг кейинги босқичдаги рақиби қуръа орқали аниқланади.
Маълумот учун, Англия Лига кубоги 1960 йилдан буён ўтказиб келинади. Мусобақада Англия футбол лигасининг юқори тўрт дивизионида иштирок этадиган клублар қатнашади. “Ливерпуль” 10 марта совринни қўлга киритиб, мусобақа тарихидаги энг кўп чемпионлик рекордига эга.
Live
Барчаси27 Октябрь