Ароқчи Эроннинг ғалаба қозонганини эълон қилди

Олам

image

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи мамлакат оғир урушдан ғолиб сифатида чиққанини ва Эрон стратегик жиҳатдан ғалабага эришганини маълум қилди. Бу ҳақда у IRIB нашрига берган интервьюсида сўз очди.

Унинг сўзларига кўра, урушни якунлаш бўйича келишувга эришиш учун энг мақбул вақт – бу майдонда устунликка эга бўлиб, ғалаба қозонган пайт ҳисобланади.

“Мен шиор айтмоқчи эмасман: биз ҳақиқатан ҳам бу майдонда ғалаба қозондик. Эрон ушбу мураккаб майдонда ҳақиқатан ҳам ғолиб бўлди. Эрон халқи ғалаба қилди. Бу шиор ёки муболаға эмас. Мен буни ташқи ишлар вазири сифатида айтяпман”, деган Ароқчи.

У, шунингдек, кўплаб хорижий сиёсий арбоблар аввал Эронни бугунгидек яхши тушунмаганини айтаётганини таъкидлаган.

“Эрон бу урушдан янада кучли бўлиб чиқди. Кучсиз Эрон ҳақидаги тасаввурлар бутунлай йўққа чиқди. Сизлар ақл бовар қилмас ишни амалга оширдингиз. Бу шиор эмас. Бу – мен хорижий амалдорлардан шахсан эшитган сўзлар”, деган Эрон ТИВ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ва АҚШ ўртасидаги 14 банддан иборат англашув меморандуми лойиҳасининг янги тафсилотлари эълон қилинган эди.

Қолаверса, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўзининг X ижтимоий тармоғида АҚШ ва Эрон ўртасидаги тинчлик шартномаси матни томонлар ўртасида келишиб олинганини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Аббос Ароқчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг