Арнасой туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
16 Сентябрь 2020
11122Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳокими ўзгарди. Туманга Хуршид Шукуруллаевич Алимардонов янги ҳоким сифатида таништирилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Бугун 16 сентябрь куни Халқ депутатлари Арнасой туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда Арнасой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Бердибоев Жамолиддин Абдуғаниевич лавозимидан озод этилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари Умар Сапаевич Исмаилов иштирок этди.
Йиғилишда иштирок этган вилоят ҳокими Эргаш Салиев Арнасой тумани ҳокими лавозимига Хуршид Шукуруллаевич Алимардонов номзодини таклиф қилди. Депутатлар ушбу номзодни маъқуллади.
Хуршид Алимардонов 1979 йилда Бахмал туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
У 2019 йилдан буён Шароф Рашидов тумани прокурори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз Жамолиддин Бердибоев Арнасой туманига 2018 йилнинг апрель ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.
LiveБарчаси
26 Ноябрь