Арманлар яна Пашинянга қарши намойишга чиқди
Олам
−
05 Декабрь 2020
5086Бугун, 5 декабрь куни Арманистон пойтахти Ереванда Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилувчи мухолифат митинги бўлиб ўтяпти. Бу ҳақда “РИА Новости” мухбири хабар бермоқда.
Арманистон пойтахтидаги Озодлик майдонида байроқлар ва баннерлар билан намойишчилар йиғилган.
Аввалроқ, Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ директори, “Ватан” мухолиф партияси раҳбари Артур Ванецян Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг истеъфосини талаб қилиб, 17 та мухолифат партияси собиқ Бош вазир Вазген Манукянни ҳукумат раҳбари лавозимига таклиф қилганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Манукян маълум бир вақтдан кейин Бош вазир этиб сайланган тақдирда, у иштирок этмайдиган навбатдан ташқари парламент сайловларини ўтказишга ваъда берган. Бугун Манукяннинг асосий маърузани ўтказиши кутилмоқда.
Митингдан олдин Мегри шаҳар маъмурияти расмий саҳифасида мамлакатнинг Сюник вилояти раҳбарлари Пашиняннинг истеъфосини талаб қилганлиги ҳақида хабар эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатларни бошлаганди. Ҳар икки томон ҳам бир-бирини ташвиқотда айблаб, тўлиқ ёки қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди.
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.
Баёнотга кўра, Арманистон ва Озарбайжон эгаллаб турган позицияларида тўхтади, кейин бир қатор туманлар Баку назорати остига ўтиши белгиланди. Сулҳга кўра, томонлар ўзаро асирлар, ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишни аллақачон бошлади.
Шунингдек, 1960 кишидан иборат Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.
Кейинчалик, Россия ҳарбийлари Тоғли Қорабоғда тинчликпарвар кучлар назоратидаги ҳудудларда миналардан тозалаш ишларини давом эттираётгани хабар қилинди.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россия қўшинлари Қорабоғда беш йилдан кўпроқ қолишидан умидворлигини билдирди. Пашинян ТАСС нашрига берган интервьюсида ушбу беш йиллик давр нимага асосланиб белгилангани ва шу вақт ичида нималар қилиш кераклиги ҳақида гапирди.
Пашинянга кўра, Россия тинчликпарвар кучлари минтақада хавфсизлик ва барқарорлик кафолатларини яратиши зарур. Унинг қўшимча қилишича, РТКнинг Тоғли Қорабоғда бўлиш муддати беш йил билан чекланиб қолмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь