Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
16 Февраль 835 1 дақиқа
Георгий Кочарян Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Саидов Георгий Кочаряндан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган. Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш йўллари муҳокама қилинган. Катта салоҳиятга эга кўплаб йўналишлар мавжуд.
“Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”, дейди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саад бин Носир бин Абдуллоҳ Абу Ҳаймед Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланган эди.
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль