“Арманистонга ҳужумнинг оқибати ёмон бўлади”. ЕИ Озарбайжонни огоҳлантирди
Олам
−
14 Ноябрь 2023
8348Европа Иттифоқи Озарбайжонни Арманистоннинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетининг ҳар қандай бузилиши қабул қилинмаслиги ва бу “оғир оқибатларга” олиб келишидан огоҳлантиради. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель кеча, 13 ноябрь куни Брюсселдаги ЕИ кенгаши йиғилиши якунлари бўйича матбуот анжуманида айтиб ўтди.
"Биз Арманистонни ички ва ташқи беқарорлаштиришга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши жуда ҳушёр бўлишимиз керак. Ва бизнинг Озарбайжонга хабаримиз аниқ: Арманистон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигининг ҳар қандай ҳолатда бузилишини қабул қилиб бўлмайди. Бундай ҳаракатлар ўзаро муносабатларда оғир оқибатларга олиб келади", деган Боррель.
Шунингдек, у Европа Иттифоқида Арманистонга Европа тинчлик жамғармаси доирасида ҳарбий ёрдам кўрсатиш имкониятини кўриб чиқилаётганини таъкидлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь