Арманистондан қайтариб олинган ерлардан 76 810 та мина топилди – Расмий Баку

Олам

image

2020 йил 10 ноябрдан буён Озарбайжоннинг ишғолдан озод қилинган ҳудудларида 59 055 гектар майдон минадан тозаланди, 76 810 мина ва портламаган ўқ-дорилар зарарсизлантирилди. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси Ҳудудларни миналардан тозалаш агентлиги бошқаруви раиси Вугар Сулаймонов маълум қилган. 

Ҳудудларни миналардан тозалаш агентлиги бошқаруви раиси сўзларига кўра, йўқ қилинган миналар орасида 13 211 та танкга қарши ва 26 899 та пиёдаларга қарши миналар, шунингдек, 36 700 та портламаган ўқ-дорилар бор. 

“Афсуски, иккинчи Қорабоғ урушидан буён 268 киши мина портлашидан жабр кўрди, улардан 44 нафари ҳалок бўлди”, дейди у. 

Вугар Сулаймонов Озарбайжоннинг 2030 йилгача бўлган миллий устуворликлари орасида озод қилинган ҳудудларни тиклаш ва бу ҳудудларга хавфсиз ҳаётни қайтариш асосий стратегик мақсадлардан бири эканлигини қўшимча қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

мина

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг