Арманистонда отишмалар фонида 7600 киши уйини ташлаб қочишга мажбур бўлди

Олам

image

Озарбайжон Қуролли кучларининг ҳужуми туфайли Арманистоннинг чегарадаги қишлоқларидан камида 7600 киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда Арманистон Омбудсмани Кристина Григоряннинг бугун, 16 сентябрь куни эълон қилинган баёнотида айтилади. 

“Арманистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси идорасининг тезкор маълумотларига кўра, Озарбайжоннинг Арманистонга ҳужуми оқибатида Гегаркуник, Сюник ва Вайоц Дзор вилоятларида камида 7600 киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган, уларнинг аксарияти аёллар, болалар, қариялар ва ногиронлар”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 сентябрига ўтар кечаси Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Қуролли кучлари мамлакатнинг аҳоли пунктларини ўққа тутганини маълум қилди. Бакунинг қайд этишича, бу Ереваннинг "провокациялари"га жавобдир. Кейинроқ Озарбайжон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувларга эришгани ҳақида хабар берди, бироқ Арманистон ўқ узиш давом этаётганига ишора қилмоқда. 

Тўқнашувларда аввалига Озарбайжон томонидан 77 нафар, Арманистондан 105 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани айтилди. 

Арманистон Хавфсизлик Кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказди, унда Дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартнома, шунингдек, КХШТ ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши қоидаларидан фойдаланиш учун Россиядан ёрдам сўрашга қарор қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг