Арманистонда мухолиф “Адеквад” партияси раҳбарининг уйида тинтув бошланди
Олам
−
24 Ноябрь 2020
3543Арманистоннинг “Адеквад” мухолифат партияси бугун, 24 ноябрь куни ўз етакчиси Артур Даниеляннинг уйида тинтув ўтказилаётганини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Айни пайтда Тергов қўмитасининг Ереван бўйича Оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси ходимлари “Адеквад" ҳаракати раҳбари Артур Даниеляннинг уйида тинтув ўтказмоқда”, дейилади партиянинг Facebook саҳифасида.
Хабарда айтилишича, Даниелян бошчилигидаги ассоциация ўта мухолифат позициядан гапиради. У ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бир неча бор ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистоннинг “Дашнаксутюн” мухолифат партияси вакили, “Yerkir Media” телеканалининг ахборот-таҳлил хизмати директори Гегам Манукян бугун, 23 ноябрь куни Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб, муддатсиз очлик эълон қилаётганини маълум қилганди.
“Мен Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб, муддатсиз очлик эълон қиламан”, деб ёзган Манукян ўзининг Facebook саҳифасида.
Шунингдек, жорий йилнинг 20 ноябрь куни тушдан кейин Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилаётган мухолифат фаоллари Ереваннинг бир нечта марказий кўчаларини тўсиб қўйди.
“Никол хоин! Никол кетиши керак!”, дея талаб қилди Арманистон Бош вазирининг истеъфосини қўллаб-қувватловчилар.
Умиджон Нозимжонов
LiveБарчаси