Арманистонда давлат тўнтариши уюштиришда гумонланиб 8 киши ҳибсга олинди
Олам
−
25 Сентябрь 2023
2304Арманистонда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уринганликда ҳамда Бош вазир ва ҳукумат аъзоларига суиқасд уюштирганликда гумонланиб, саккиз киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Armenpress” агентлиги хабар берди.
Арманистон Миллий хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, “Салибчилар” ҳарбий-ватанпарварлик жамияти аъзолари ўзаро олдиндан келишиб, ўзларида сақланаётган қурол-яроғ ва ўқ-дориларни жиноят қуроли сифатида қўллаш орқали ҳокимиятни эгаллаш учун ўзаро тил бириктирган.
Кўздан кечириш чоғида ўқотар қуроллар, қурол-яроғлар, ўқ-дорилар, пневматик тўппончалар, ўқ ўтказмайдиган жилетлар, телекоммуникация воситалари, компьютерлар, турли ёзув ва ҳужжатлар бўлган ноутбуклар топилган.
Арман матбуотининг аниқлик киритишича, ҳибсга олинганлар орасида Бош вазир Никол Пашиняннинг ҳаётига суиқасд қилишда айбланаётган “Эркрап” кўнгиллилар уюшмаси раисининг собиқ ўринбосари Алберт Базеян ҳам бор.
Ҳозирда ҳибсга олинганлар устидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтадан бери Арманистон пойтахти Ереванда ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Митинглар давомида кўплаб одамлар ҳибсга олинди. Улар орасида мамлакатнинг иккинчи президенти Роберт Кочаряннинг ўғли Левон ҳам бор эди. У қўлга олингач, калтакланган ва шифохонага ётқизилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь