Арманистонда Ан-2 самолёти ҳалокатга учради

Олам

image

Ан-2 самолёти Арманистоннинг Котайк вилояти ҳудудига қулаб тушди. Бу ҳақда республика ички ишлар вазирлигига таяниб, “Арменпресс” хабар берди.

“19 июль куни соат 09:30 да Котайк вилояти Қутқарув бошқармаси марказига Егвард шаҳри яқинидаги “Лчер” деб номланган ҳудудда самолёт қулагани, ҳалок бўлганлар борлиги ҳақида хабар келиб тушган”, дейилади Ички ишлар вазирлиги баёнотида.

Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган. Кейинроқ Арманистон Мудофаа вазирлиги Котайк вилоятида қулаган самолёт ўқув самолёти эканлигини тасдиқлади.

“Мен ҳалокатга учраган самолёт машғулот самолёти эканлигини тасдиқлайман. Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган учувчиларнинг оила аъзолари, қариндошлари ва ҳамкасбларига ҳамдардлик билдиради”, дейди Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Арам Торосян.

Эслатиб ўтамиз, 12 июль куни Россиянинг Москва вилояти Коломенский туманида Sukhoi Superjet 100 самолёти ҳалокатга учраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Арманистон Ан-2

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг