Москвада Superjet 100 самолёти ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 12 июль куни Россиянинг Москва вилояти Коломенский туманида Sukhoi Superjet 100 самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида бўлган икки учувчи ва бир штурман ҳалок бўлган. Буни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам тасдиқлаган. Самолёт Луховицидан Москванинг “Внуково” аэропортига учиб келаётган рейс бўлган.

Қайд этилишича, бу самолётнинг режалаштирилган таъмирлаш ишларидан сўнг, илк синов парвози бўлган. Парвоз вақтида экипаж авария сигналини бериб, самолётни кутиш зонасига йўналтирган. Бироқ бир неча дақиқада ёқилғи тугаб қолган.

Самолёт ҳалокатга учрашига унинг двигателларининг ишдан чиқиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳаво-операцион хизматларидаги манбалар Sukhoi Superjet 100 самолёти (RA-89049) 2014 йилда Россияда ишлаб чиқарилгани ва “Газпром” унинг ягона фойдаланувчиси бўлганлигини айтган.

“Авиаҳалокат 2008 йилда ушбу турдаги самолётлар иш бошлаганидан бери содир бўлган учинчи ҳолатдир. Биринчиси 2012 йилда Индонезияда намойиш парвози пайтида тоғга қулаган. Иккинчиси 2019 йилда “Шереметьево”га қўнаётганда ёниб кетган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Су-34 самолёти Шимолий Осетияда ҳалокатга учраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Авиаҳалокат Sukhoi Superjet 100

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг