Арманистонда ҳарбийлар Бош вазирдан истеъфо талаб қилди. Пашинян дарров жавоб қайтарди

Олам

image

Арманистон армияси мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди. 

Манбага кўра, бир кун олдин Арманистон Президенти Армен Саркисян Пашиняннинг таклифига биноан, Бош штаб раҳбарининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатрянни ишдан бўшатган. 

Оммавий ахборот воситаларига кўра, Хачатрян Ҳукумат раҳбарининг "Искандер" мажмуалари ҳақидаги сўзларини масхара қилган. 

"Арманистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари асоссиз сабабларга кўра ишдан бўшатилгани муносабати билан ўз норозилигини билдирмоқда, бу иш давлат манфаатларини ҳисобга олмасдан, фақат шахсий ва иддаога асосланган ҳиссиётларга асосланиб амалга оширилди. Бундай қарор мамлакат учун қийин бўлган ҳозирги шароитда давлатга қарши ва масъулиятсиз қадамдир", дейилган ҳарбий баёнотда. 

Бош штаб, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарини ўз халқига қарши куч ишлатишдан огоҳлантирган. 

Пашинян армия Ҳукуматни истеъфога чиқишини талаб қилгандан сўнг Арманистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни ҳам лавозимидан озод қилди.

Пашинян воқеаларни давлат тўнтаришига уриниш деб атаган ва ўз тарафдорларини Еревандаги Республика майдонига келишга чақирган. 

Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг кузида Тоғли Қорабоғ масаласида Баку билан сулҳ имзоланганидан кейин Пашиняннинг рейтинги кескин пасайиб кетди. Сулҳга кўра, Ереван Келбажар, Лочин ва Ағдам туманларидан воз кечиши керак эди. Шундан сўнг Арманистон пойтахтида норозилик намойишлари бошланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон Пашинян

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг