Арманистон яна Озарбайжонни ўққа тутди

Олам

image

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги бугун, 10 октябрь куни республика Қуролли кучларининг Арманистонга туташ Дашкесан ва Товуз вилоятларидаги позициялари ўққа тутилганини маълум қилди. 

“10 октябрь куни соат 09:55 дан 16:30 гача Арманистон Қуролли Кучлари бўлинмалари Басаркечар вилоятининг Гарайман ва Гунашли, Товузгала вилоятининг Чинорли аҳоли пунктлари йўналишларида жойлашган позициялардан Товуз вилоятининг Тезекенд ва Товуз вилоятининг Агбулоқ аҳоли пунктлари йўналишида турли калибрли ўқ ўқотар қуроллардан Озарбайжон армиясининг позицияларини вақти-вақти билан ўққа тутди”, дейилади хабарда. 

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Озарбайжон армиясининг кўрсатилган йўналишларда жойлашган бўлинмалари “тегишли жавоб чораларини” кўрган.

6 октябрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Чехия пойтахти Прагада Европа сиёсий ҳамжамиятининг биринчи саммити доирасида Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Европа кенгаши раиси Шарль Мишель иштирокида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан учрашди.

Учрашувда Европа Иттифоқи Озарбайжон билан чегарасини делимитация қилишда ёрдам бериш учун Арманистонга миссия юборишига келишилди.

“Миссия октябрь ойида бошланади ва максимал икки ой давом этади. Миссиянинг мақсади ишончни мустаҳкамлаш ва ўз ҳисоботлари билан чегарани делимитация қилиш комиссиялари фаолиятига ҳисса қўшишдан иборат”, дейилади учрашув сўнгида қабул қилинган баёнотда.

Шунингдек, учрашувдан кейин Арманистон октябрь ойи охирида Брюсселда Озарбайжон билан давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича комиссия йиғилиши ўтказилишини маълум қилди.

Одатда учрашувлар вақтида миқ этмайдиган Пашинян яна Алиев ва бошқаларнинг юзига айтолмаган гапларини твиттердан тўкиб солди. 

“Прагада мен барча минтақавий алоқаларни блокдан чиқариш ҳақидаги таклифимизни яна бир бор тасдиқладим. Озарбайжон яна ижобий жавоб бермади. Такрор айтаман, Арманистон суверенитетимиз ва қонунчилигимизни тўлиқ ҳурмат қилган ҳолда барча минтақавий коммуникацияларни блокдан чиқаришга тайёр”, дейди Пашинян.

Илҳом Алиевнинг айтишича, Баку ва Ереван ўртасида тинчлик шартномаси шу йил охиригача имзоланиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, келишув бўйича ташаббуслар осонлик билан олға силжаётгани йўқ, бироқ келишувга умид бор.

“Арманистон томони яхши ниятда бўлса, йил охиригача тинчлик шартномаси имзоланиши мумкин. Ўйлайманки, агар яқин орада қарор қабул қилинса, икки давлат ишчи гуруҳлари тинчлик шартномаси матни уст


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг