Арманистон ва Озарбайжон расмийлари навбатдаги делимитация масаласини кўриб чиқади
Олам
−
15 Январь
2506Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги чегара делимитацияси бўйича навбатдаги учрашув январь ойи охирида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири ўринбосари Мгер Григорян маълум қилди.
Билдирилишича, учрашувда томонлар чегарани делимитация қилиш масаласини муҳокама қилади. Сана ва жой ҳозирча маълум эмас.
Григоряннинг билдиришича, йиғилишда дастлаб комиссияларнинг биргаликдаги фаолияти тўғрисидаги низом лойиҳаси кўриб чиқилади. У қўшма ишларда фойдаланиш мумкин бўлган ҳужжатлар ва ҳуқуқий ҳужжатлар турларини, шунингдек, СССР даврининг топографик хариталарини аниқ белгилаши керак.
Бош вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, бошқа шунга ўхшаш масалалар ҳокимият томонидан белгиланиши керак.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 21 ноябрь куни Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Ереван тинчлик шартномаси бўйича олтинчи таклифни Бакуга киритганини маълум қилганди. Декабрь ойида эса Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов Баку Ереванга икки давлат ўртасида тинчлик шартномаси тузиш бўйича Арманистоннинг навбатдаги таклифлар пакетига ўз жавобини етказганини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь