Арманистон Россиянинг ҳарбий базасини ҳайдаб чиқарадими?
Олам
−
23 Ноябрь 2023 7229 2 дақиқа
Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқидан (ЕОИИ) чиқиш имкониятини кўриб чиқмаяпти, шунингдек, Гюмри шаҳридан Россиянинг 102-ҳарбий базасини олиб чиқиш масаласини кўтаришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мнацакан Сафарян брифингда маълум қилди.
“Ҳозирда кун тартибимизда бундай мавзулар йўқ”, дейди у журналистнинг тегишли саволига тўхталиб.
Унинг қайд этишича, Арманистон ва Россия ўртасидаги келишмовчиликлар ишчи характерга эга, томонлар уларни бартараф этиш устида ишламоқда.
“Бу иш муносабатлари. Табиийки, айрим масалаларда келишмовчиликлар мавжуд. Биз уларни ҳал қилиш устида ишлашда давом этамиз”, дейди у.
КХШТнинг Минскдаги саммити ташкилот ва Арманистон муносабатлари ёмонлашгани фонида ўтмоқда. Пашинян аввалроқ КХШТни 2021 йил майи ва 2022 йил сентябрь ойларида Баку билан тўқнашувлар вақтида Ереванга ёрдам бермаганликда айблаган эди. Шу фонда Арманистон КХШТдан мамлакатга ёрдам бериш масаласини кун тартибидан олиб ташлашни сўради ва Пашиняннинг ўзи Лукашенкога Минскка бориш нияти йўқлигини маълум қилди. Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги раҳбарлари саммит олдидан ташкилот томонидан ташкил этилган тадбирларда қатнашмади. Республика парламенти спикери Ален Симонян декабрь ойида бўлиб ўтадиган КХШТ Парламент Ассамблеяси йиғилишида иштирок этмаслигини маълум қилди. Аввалроқ Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги элчисини чақириб олган ва янгисини тайинламаган эди. Айни пайтда Ереван ташкилотни тарк этмоқчи эмаслигини айтмоқда.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь