Арманистон Президенти ЕИга қўшилишни маъқуллади
Олам
−
04 Апрель 2025 5092 1 дақиқа
Арманистон Президенти Ваагн Хачатурян мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Европа Иттифоқи томонидан Арманистоннинг қўшилишига ҳеч қандай таклиф бўлмаган. Россия томони эса Ереваннинг бир вақтнинг ўзида Европа Иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлишини имконсиз деб ҳисоблайди.
Бош вазир Никол Пашиняннинг сўзларига кўра, иттифоққа қўшилиш тўғрисидаги қарор фақат умумхалқ референдуми натижаларига кўра қабул қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон парламенти аъзолари “Арманистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнини бошлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллагани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси