Арманистон Парламенти фавқулодда йиғилишга чақирилди. Масала сайлов
Олам
−
01 Апрель 2021
4257Арманистон парламенти – Миллий мажлисда кўпчилик ўринга эга “Менинг қадамим” фракцияси Арманистон Миллий йиғилишининг (парламент) навбатдан ташқари сессиясини эълон қилди. Бу ҳақда қонун чиқарувчи органнинг расмий сайтидаги хабарда айтилган.
Манбага кўра, у эртага, 2 апрель куни соат 11:00 да бўлиб ўтади.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, йиғилиш кун тартибига "Арманистон Республикаси Сайлов кодекси тўғрисидаги конституциявий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси киритилган.
Фавқулодда йиғилишни ўтказиш масаласи эртага, 2 апрель куни соат 9:30 га белгиланган Парламент Кенгашининг мажлисида муҳокама қилинади.
Таъкидланганидек, учрашув мухолифатдаги депутатлар қаршилик кўрсатган тақдирда ҳам бўлиб ўтиши мумкин, чунки кенгашнинг аксарияти ҳукмрон фракция аъзолари томонидан тузилган.
Аввалроқ, Арманистон Президенти Армен Саркисян мамлакат кўпвекторли инқироз ҳолатида эканлигини маълум қилганди.
Маълумот учун, Арманистондаги сиёсий инқироз мамлакат Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий можароларда Озарбайжондан енгилганидан бери давом этяпти. Инқироз февраль ойи охирида Арманистон Қуролли Кучлари Бош штаби Пашиняннинг истеъфосини талаб қилгач, кескинлашди. Ереванда ҳар куни Бош вазирнинг тарафдорлари ва унга қаршиларнинг намойишлари ўтказиляпти.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян эса жорий йилнинг апрель ойида истеъфога чиқишини эълон қилган.
LiveБарчаси