Арманистон-Озарбайжон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бошланди – Пашинян
Олам
−
19 Март
3750Арманистон ва Озарбайжон чегарасини демаркация ва делимитация қилиш жараёни амалий босқичга кирмоқда. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян маълум қилди.
“Демаркация ва делимитация Арманистон Республикаси мисолида нимани англатади? Бу Арманистон Республикаси бошланадиган жойни бориб, топишни англатади. Ҳаммамиз биламиз, у қаерда бошланиб, қаерда тугашини мендан ҳам яхши биласиз”, деган Пашинян Озарбайжон билан чегарадош Тавуш вилояти аҳолиси билан учрашувда.
Бош вазирнинг тушунтиришича, демаркация жараёнида махсус комиссиялар “Арманистон Республикаси қаердан бошланишини ҳал қилиши керак ва бу давлат чегарасига айланиши керак”. Унинг таъкидлашича, Арманистон ҳукумати "урушнинг олдини олиш" учун бу жараённи бошлашга қарор қилган.
Воскепар мактабининг ҳарбий инструктори Нвер Бегларяннинг маълум қилишича, Воскепар, Баганис ва Воскеван қишлоқлари ҳамда Ноемберян шаҳри аҳолиси минтақадаги аҳоли пунктлари Озарбайжонга ўтган тақдирда, йўлларни тўсиб қўйиш ва ўзини ҳимоя қилишни ташкил этишга тайёр эканини билдирган.
Ереван ва Баку тинчлик шартномасини имзолаш устида ишламоқда. Февраль ойида Пашинян Германия канцлери Олаф Шольц воситачилигида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашиб, чегара делимитациясини муҳокама қилган ва тинчлик келишуви устида ишлашни давом эттиришга келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Озарбайжон Арманистондан Тавуш вилоятидаги саккизта “босиб олинган” қишлоқни озод қилишни талаб қилган эди. Баку Ереван ўзиники деб ҳисоблаган 31 қишлоқни босиб олгани ҳақидаги даъволарни ҳам рад этди.
LiveБарчаси