Арманистон мухолифати Пашинян билан учрашишдан бош тортди 

Олам

image

Арманистонда мухолифатнинг "Ватанни қутқариш ҳаракати" партияси Бош вазир Никол Пашинян билан ўтказилган учрашувда қатнашишдан бош тортди. Ушбу учрашув Арманистон Президенти Армен Саркисян ташаббуси билан ташкиллаштирилганди. 

"Биз кун тартибимиздаги сиёсий маслаҳатлашувларга тайёрмиз - Пашиняннинг истеъфоси, вақтинчалик Ҳукумат тузилиши ва муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш. Учрашувлар парламентда ўтказилиши керак, улар очиқ бўлиши ва жонли эфирда намойиш этилиши керак", деган ҳаракат вакили. 

Аввалроқ, "Ёрқин Арманистон" мухолифат партияси раҳбари Эдмон Марукян муддатидан олдин ўтказилиши мумкин бўлган парламент сайловлари бўйича Пашинянга "битим" таклиф қилганди.  

Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Арманистон армияси мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилганди. 

Бунинг сабаби Арманистон Президенти Армен Саркисян Пашиняннинг таклифига биноан, Бош штаб раҳбарининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатрянни ишдан бўшатганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Пашинян мухолифат

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг