Пашинянга мухолифат томонидан “яхши таклиф” берилди
Олам
−
01 Март 2021
7404Арманистоннинг "Ёрқин Арманистон" мухолифат партияси раҳбари Эдмон Марукян Бош вазир Никол Пашинянни Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни ишдан бўшатмасликка чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook саҳифасида ёзган.
Таъкидланишича, бунинг эвазига Марукян муддатидан олдин ўтказилиши мумкин бўлган парламент сайловлари бўйича Пашинянга "битим" таклиф қилган.
"Биз Бош вазир билан ҳар қандай ҳужжатни имзолашга тайёрмиз, агар у истеъфога чиқса ва муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказиладиган бўлса, биз ушбу лавозимга ҳеч қандай номзод кўрсатмаймиз ва қўллаб-қувватламаймиз", деган Марукян.
Унинг сўзларига кўра, ушбу таклифни амалга ошириш мамлакатни ички сиёсий инқироздан олиб чиқади.
Марукян Арманистон Бош вазири армияга қарши ҳаракат қилишдан бош тортиши кераклигини таъкидлаган.
Мухолифатдаги сиёсатчининг сўзларига кўра, Пашинян ўз тарафдорларининг митингларини эълон қилиб, "қасддан мамлакатни ғалаёнга олиб боради".
Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Арманистон армияси мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилганди.
Бунинг сабаби Арманистон Президенти Армен Саркисян Пашиняннинг таклифига биноан, Бош штаб раҳбарининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатрянни ишдан бўшатганди.
LiveБарчаси