Арманистон Саудия Арабистонига илк элчисини тайинлади

Олам

image

Арманистон Президенти Ваагн Хачатряннинг фармони билан мамлакатнинг қатор давлатлардаги элчилари тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Шунга кўра, мамлакатнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси Карен Григорян бир вақтнинг ўзида Арманистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси этиб ҳам тайинланди. Унинг тегишли дипломатик қароргоҳи БАА пойтахти Абу-Дабида бўлади.

Маълумот учун, Арманистон мустақилликка эришгандан бери Ереван ва Ар-Риёд ўртасида дипломатик алоқалар йўқ эди. Биринчи мулоқот 2021 йил октябрь ойида Арманистоннинг ўша пайтдаги президенти Армен Саркисяннинг Саудия Арабистонига ташрифи бўлиб, у валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашган. 2023 йилнинг 24 ноябрь куни Арманистон ва Саудия Арабистони дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги протоколни имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

БАА Арманистон Ваагн Хачатрян Карен Григорян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made