Арманистон Беларусдаги элчисини чақириб олди
Олам
−
13 Июнь 2024 6167 1 дақиқа
Арманистоннинг Беларусдаги элчиси Размик Хумарян маслаҳатлашувлар учун Ереванга чақирилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Ани Бадалян маълум қилди.
“Арманистон Республикасининг Беларусдаги элчиси маслаҳатлашувлар учун Ереванга чақирилди”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Александр Лукашенко иқтидорда бўлган пайтда у ҳам, мамлакатнинг бошқа расмийлари ҳам Беларусга бормаслигини айтганди. Пашиняннинг сўзларига кўра, Лукашенко КХШТга аъзо давлат етакчиси сифатида 44 кунлик урушни тайёрлашда қатнашган ва Озарбайжонга ғалаба тилаган.
Лукашенко 15-17 май кунлари Озарбайжонга давлат ташрифи билан борган ва бу сафар давомида Қорабоғда бўлган эди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель