Армани Италияда ўз фабрикалари ишини тўхтатди
Олам
−
24 Февраль 2020
3582Модельер ва тадбиркор Жоржо Армани коронавирус сабаб Миландаги ўз офисини бир ҳафтага ёпди. Шунингдек, Ломбардия, Эмилия-Романья, Венето, Трентино-Альто-Адидже ва Пьемонтедаги фабрикалари ишини ҳам тўхтатди. Бу ҳақида ANSA агентлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, мамлакатда ўтган кун ичида COVID-19 вирусига 152 киши чалинган, уч киши ҳаёт билан видолашган.
AP маълумотларига кўра, дизайнер 23 февраль куни Миланда бўлиб ўтган мода ҳафталигида ўз намойишини ёпиқ эшиклар ортида ўтказишни буюрди ва ушбу тадбирда меҳмонлар қатнашмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь