Арктика денгизи музлари 2050 йилга бориб буткул эриб кетиши мумкин

Олам

image

Кеча, 7 ноябрь куни Мисрнинг Шарм-эл-Шейх шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгаришларига бағишланган конференцияси бошланди. Унда айтилишича, иқлим ўзгаришлари оқибатида Арктика денгизининг музлари 2050 йилга бориб буткул эриб кетиши мумкин. Бу ҳақда “Reutres” агентлиги ёзмоқда.

Қайд этилишича, сайёрадаги рекорд даражадаги энг иссиқ саккиз йилдан сўнг, дунёнинг музли ҳудудларининг эриш суръатлари тезлашмоқда. Эриш жараёни олимлар кутганидан анча тезроқ давом этаётгани ҳақида далиллар бор.

Охирги ҳисобот муаллифлари вазиятнинг жиддий эканлигини исботлаш мақсадида ҳар йили ёзда Шимолий Муз океанида ҳосил бўладиган ва сузиб юрадиган музларнинг “якуний ташхиси”ни келтирган

Лондон Коллежи университет денгиз музи тадқиқотчиси Робби Маллеттнинг эътироф этишича, исишни селций бўйича 1,5 даража ушлаб туришнинг ишончли йўли қолмаганидек, музсиз ёздан қочишнинг ҳам ишончли йўли йўқ. Маллеттнинг қўшимча қилишича, Шарм-эл-Шейх конфернцияси музликларни сақлаб қолиш учун бироз фойдали бўлади, бироқ, инсоният қутқариб бўлмайдиган нарсани кўра бошлади.

Музликлар эриб битиши тўғрисидаги ҳисобот эълон қилиниши БМТнинг иқлим ўзгаришларига бағишланган ва 18 ноябрга қадар давом этадиган саммитининг биринчи кунига тўғри келган. 7 ноябрь куни Арктика музи бўйича фаоллар ва маҳаллий ёшлар Оммавий ахборот воситаларида музликларнинг эришига қарши курашишга бағишланган тадбир ўтказган.

Ўтган йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро кенгаши ёзги денгиз музлари, ҳатто, иссиқлик саноатлашишдан олдинги ўртача кўрсаткичдан 1,6 даражага юқори бўлган тақдирда ҳам йўқолишини айтган. Ҳозирда дунёдаги ўртача ҳарорат 2100 йилга келиб яна 2,8 даражага кўтарилиши кутилмоқда.

Агар ёзги денгиз музи йўқолса, кўп йиллик денгиз музлари - океанда йилдан-йилга сақланиб турадиган музлар ҳам қолмайди. Ердаги алоҳида муҳит йўқ бўлиб кетади. Бу 4,5 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган ва иқлим ўзгариши кучли шамол ва тўлқинларни кучайтираётгани сабабли ортиб бораётган эрозияга дучор бўлган минтақага чуқур таъсир қилиши мумкин.

Олимларнинг таъкидлашича, ХХI асрнинг учинчи декадасида дунё карбонат ангидрид чиқиндиларини 2005 йилдаги даражадан икки баробарга қисқартириши керак. 2050 йилга келиб эса, атмосферага карбонат ангидриднинг чиқарилиш даражасини нолга тушириш керак бўлади. Бу эса экстремал таъсирлар билан бошқарувдан чиқиб кетган иқлим ўзгаришининг олдини олади.

Бироқ, корбанат ангидрид даражаси нолга туширилган тақдирда ҳам дунёнинг муз билан қопланган ҳудудларидаги вазият 2040-2080 йиллар оралиғида барқарорлашади. Музликларнинг эриши секинлашгунга қадар бир асрдан кўпроқ вақт ўтади. Тахминан 2200 йилда музликлар эриши камайиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг