WFP очарчиликка қарши курашиш учун 16,9 млрд доллар ажратмоқчи
Олам
−
23 Ноябрь
1120Кеча, 22 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) 74 мамлакатда 343 миллион кишига таъсир кўрсатадиган глобал озиқ-овқат етишмовчилигини бартараф этиш учун 16,9 миллиард доллар ажратишга чақирди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Жаҳон озиқ-овқат дастури ўз баёнотида очлик пандемия сабаб бўлган глобал озиқ-овқат инқирози давридаги охирги марта кузатилган даражага яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантирган.
WFP 2025 йилги глобал истиқболни эълон қилиб, глобал озиқ-овқат эҳтиёжлари ва ресурслар ўртасидаги хавотирли тафовутни бартараф этиш учун 16,9 миллиард доллар ажратишга чақирган.
“Жаҳон озиқ-овқат дастурининг 2025 йил учун глобал истиқболи 74 мамлакатда 343 миллион киши кескин озиқ-овқат билан таъминланмаганини кўрсатади, бу ўтган йилга нисбатан 10 фоизга кўп”, дейилади WFP баёнотида.
Ҳисоботда 1,9 миллионга яқин одам очарчилик ёқасида эканлиги таъкидланган.
“Айни пайтда кечаётган ва бир-бирига зид бўлган можаролар, иқлимнинг кескин ўзгариши ва иқтисодий зарбалар оқибатида юзага келган глобал инқирозлар оқими очликни рекорд даражага олиб келди ва гуманитар ёрдамга доимий талабни келтириб чиқарди”, дейилади хабарда.
Бироқ, агентликнинг таъкидлашича, 2024 йилда молиялаштиришнинг етишмаслиги уни фаолиятини қисқартиришга мажбур қилган.
Ғазо ва Суданда, шунингдек, Жанубий Судан, Гаити ва Малининг баъзи қисмларида очарчиликка дучор бўлганлар сони юқори даражага етган.
“Глобал гуманитар эҳтиёжлар ўсиб бормоқда, бу ҳалокатли можаролар, тез-тез содир бўлаётган иқлим офатлари ва кенг кўламли иқтисодий тартибсизликлар туфайли кучаймоқда. Шунга қарамай, молиялаштириш ҳам ўз вақтида амалга оширилмаяпти”, деган WFP Ижрочи директори Синди Маккейн.
Унинг сўзларига кўра, 16,9 миллиард долларлик маблағ 2025 йилда 123 миллион нафар энг оч одамларга ёрдам бериши керак, бу тахминан икки ҳафта ичида дунёнинг қаҳвага сарфлаган маблағидир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йил учун халқаро миқёсдаги очлик индексида Ўзбекистон 5 дан паст балл билан 22-ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилганди. Ушбу 2024 йил учун эълон қилинган рейтингда 127 та давлат иштирок этган. Унда якуний балл қанчалик паст бўлса, мамлакатда тўйиб овқатланмайдиган фуқаролар сони шунчалик кам бўлади. Тадқиқотга тўртта мезон асос қилиб олинган бўлиб, асосан, 5 ёшгача бўлган болаларнинг озиб кетиш ҳолатлари, бўйи ўсишдан тўхташи, ўлими ва аҳолининг тўйиб овқатланмаслиги инобатга олинади.
LiveБарчаси