Археологлар қадимий шаҳарни топди

Олам

image

Иорданиянинг жанубида, Ўлик денгиз соҳилига яқин жойда археологлар қадимий шаҳарнинг харобаларини топди. Бу ҳақда “Archaeology” хабар берди.

Маълум қилинишича, археологлар ушбу шаҳарни тарихий манбаларда тилга олинган, бироқ ҳозиргача аниқланмаган Византия даврига оид Тараис шаҳри деб ҳисобламоқда. 

Тараис ўз даврида диний ва савдо маркази бўлган, Рим ва Византия йўлларининг кесишган нуқтасида Иорданиянинг марказий ҳудудлари билан боғловчи йўл бўйида жойлашган. Шаҳарнинг тасвири VI асрга оид Мадаба харитасида сақланиб қолган. Ушбу харита Яқин Шарқдаги энг қадимги ва энг машҳур хариталардан бири ҳисобланади. Бироқ ушбу харита ҳам шаҳарнинг аниқ жойлашувини кўрсатиб бера олмаган.

Янги тадқиқот доирасида халқаро археологлар гуруҳи бир неча йил давомида замонавий Ал-Ироқ шаҳри яқинида, Ўлик денгизнинг жануби-шарқий чеккасида изланиш олиб бориб, қадимий ёзма манбалар ва тарихий ёзувлар асосида Тараиснинг харобаларини аниқлашга муваффақ бўлган. Улар бу ерда Византия даврига оид хос керамика, юнон ва лотин тилларида ёзилган эпитафиялар, мозаик пол парчалари, шунингдек Византия черкови ва бошқа иншоотларнинг қолдиқларини топган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу топилмалар шаҳарнинг Мадаба харитасида кўрсатилган объектлар билан мос келади.

Мутаҳ университети олимларидан бириниг таъкидлашича, Тараис шаҳри нафақат қишлоқ хўжалиги маркази бўлган, балки у диний муқаддас маскан ва савдо бекати сифатида ҳам муҳим роль ўйнаган. 

Маълумот учун, Тараис шаҳри Византия даврига оид бўлиб, тахминан IV-VII асрларда мавжуд бўлган деб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги Сарбанд қишлоғида олиб борилаётган археологик ишлар чоғида Кушонлар империясига тегишли тилла сирға топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Яқин Шарқ Иордания қадимий шаҳар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг