“Арқадағ”нинг “дахлсизлиги” қонунийлаштирилди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, 21 январь куни Туркманистон парламентининг қўшма йиғилишида собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовга миллий етакчи мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганди. Энди ушбу қарорга мувофиқ, “Туркман халқининг миллий етакчиси тўғрисида”ги конституциявий қонун қабул қилинди. У собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов ва унинг оила аъзоларига дахлсизлик ҳуқуқи ва бошқа қатор имтиёзлар беришни назарда тутади. Бу ҳақда “Нейтральный Туркменистан” газетаси хабар берди. 

Қайд этилишича, ушбу қонунни президент Сердар Бердимуҳамедов имзолаган. Қонунда умуммиллий етакчи ва унинг оила аъзоларини давлат ҳимояси билан таъминлаш, фаолиятини амалга ошириш учун давлат томонидан шарт-шароитларни яратиш, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ҳаёти, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш масалалари ҳам назарда тутилган. Туркман халқи миллий етакчисига уй-жой, транспорт, алоқа, тиббий ва бошқа хизматлар кўрсатиш, моддий таъминлаш ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, умуммиллий етакчининг қонуний фаолиятига аралашиш, уни камситиш, шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилиш жавобгарликка сабаб бўлувчи ҳолат сифатида белгиланган. Қонунда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш эса Туркманистон Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши қайд этилган.

Қонунга кўра, Гурбангули Бердимуҳамедов Миллий етакчи сифатида Туркманистон халқига давлат тузуми, ички ва ташқи сиёсати, хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим масалалари, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бўйича мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Арқадағ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг