Арқадағ ўғлини янги вазирликка раҳбар қилди
Олам
−
08 Февраль 2020 8765 1 дақиқа
Кеча, 7 февраль куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўз фармони билан ўғли Сардор Бердимуҳамедовни янги ташкил этилган саноат ва қурилиш ишлаб чиқариши вазирлигига раҳбар этиб тайинлади.
Бердимуҳамедов ўз фармони билан Туркманистон саноат ва коммуникациялар ва унинг агентлиги Turkmensenagat’ни тугатиб, улар негизида саноат ва қурилиш ишлаб чиқариши вазирлигини ташкил этган.
Маълумот учун, Сардор бу вақтгача мамлакатдаги энг муҳим ҳудуд Ахал вилоятини бошқараётганди. У бу лавозимга 2019 йил июнь ойида тайинланганди. Вилоят ҳокими бўлганида у ҳудди отасиникидек кортежда ҳаракатланиши ва қўл остидагиларга "бўйнингни узаман" дейишни яхши кўириши маълум бўлганди.
Сардор шу вақтгача вилоят ҳокими ўринбосари, ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь