“Аристократлар” “тулкилар ови”да ғалаба қозонди
Спорт
−
20 Ноябрь 2021
3575Бугун, 20 ноябрь куни Англия Премьер лигасининг 12-тури доирасида “Челси”ни “Кинг Пауэр” стадионида “Лестер” меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда ғалаба қозониб, турнир жадвалидаги пешқадамликни мустаҳкамлади – 3:0.
Биринчи бўлим тезкор гол билан бошланди. 14-дақиқада ҳимоячи Антонио Рюдигер Бен Чилуэллнинг узатмасидан сўнг, ҳисобни очди. 28-дақиқада ярим ҳимоячи Нголо Канте майдон марказидан соло юришни амалга оширди ва тўпни дарвозанинг юқори тўққизлигига жойлаб қўйди.
Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасига келиб, Кристиан Пулишич ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Унга “аристократлар”нинг марокашлик вингери Ҳаким Зиеш ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” 12-турдаги ғалаба эвазига 29 очко тўплаган ҳолда АПЛда 1-ўринни эгаллаб турибди. “Лестер Сити” эса 15 очко билан 12-ўринга тушиб қолди. Шунингдек, кучли учликдан ”Манчестер Сити” (23) ва “Вест Хэм” (23) клублари жой олган.
Маълумот учун, “Лестер” ва “Челси”чрашувини Пол Тирни бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Унга қанотларда Константин Хатсидакис ва Нил Девис ёрдам беришди.