Абдулла Арипов ЕОИИ ҳукуматлараро кенгаши мажлисида иштирок этади
Жамият
−
04 Февраль 2021
6468Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси эртага, 5 февраль куни Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтадиган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва “Digital Almaty 2021” халқаро форумида иштирок этади Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар – Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия, шунингдек, кузатувчи давлатлар вакиллари қатнашади.
“Digital Almaty 2021” халқаро форуми “Рақамли қайта юкланиш: янги реаллик сари интилиш" мавзусига бағишланган.
Форумнинг асосий вазифалари этиб рақамлаштириш соҳасида минтақавий ва глобал даражадаги кун тартиби, рақамли трансформациянинг янги стратегиялари ва янги технологиялар соҳасидаги тенденцияларни шакллантириш, шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг навбатдаги босқичлари ва истиқболларини муҳокама қилиш масалалари белгиланган.
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг мажлисида биринчи марта иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўтган йил 11 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши онлайн саммитида Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь