Арипов Қирғизистонга борди (фото)
−
15 August 2023 10353 1 minute
Бугун, 15 август куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хабар берди.

Иссиқкўл халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазирини Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Бакит Тўробоев кутиб олган.

Абдулла Арипов эртага, 16 август куни Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтадиган Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг 10-йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган.


Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November