Аргентиналиклар тонггача Доҳада байрам қилди (Видео)

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси мухлислари Қатар пойтахти Доҳада тонггача миллий терма жамоа Жаҳон чемпионати финалига чиққанини нишонлади.

13 декабрь куни Аргентина Жаҳон чемпионати ярим финалида Хорватияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Жанубий Америка жамоаси сардори Лионель Месси баҳсда битта гол урди ва голли узатмани амалга оширди.

Турнир давомида норасмий мухлислар зонасига айланган "Соуқ Вақиф" бозорига туташ кўчага йиғилган мухлислар Месси ҳақида қўшиқлар куйлади. "Соуқ Вақиф" майдонига қўшимча полиция бўлинмалари жалб қилинди ва аргентиналикларнинг байрами талафот ва ортиқча зарарларсиз якунланди.

18 декабрь куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финалида Аргентина Франция – Марокаш ўйини ғолиби билан ўйнайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Qatar2022 JCH2022

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг