Аргентинадаги тантаналарда футбол мухлиси вафот этди
Спорт
−
21 Декабрь 2022
10426Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2022 даги ғалабаси муносабати билан ўтказилган байрам тантаналари чоғида елкасига мамлакат байроғини ташлаб олган мухлис вафот этди. Бу ҳақда 20 декабрь куни "Daily Mail" нашри хабар берди.
Гап шундаки, мухлис елкасидаги байроқнинг бир қисми ҳаракатланаётган мотоциклининг ғилдираклари остига тушиб қолган ва у қаттиқ бўғилиши оқибатида ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, воқеа Буэнос-Айресдаги Бахия-Бланка шаҳрида содир бўлган, вафот этган Себастьян Оскар Масиэл 22 ёшда эди.
“Тергов давом этмоқда, бироқ дастлабки тахминларга кўра, у асфикциядан вафот этган”, дейди полиция ходими.
18 декабрь куни Аргентина терма жамоаси ўз тарихида учинчи марта футбол бўйича жаҳон чемпионига айланди. Лусаил шаҳридаги "Миллий" стадионида бўлиб ўтган мусобақанинг финал учрашувида жанубий америкаликлар Франция терма жамоасини мағлуб этди. Учрашувнинг асосий вақти 2:2, қўшимча вақт 3:3 ҳисобида якунланган бўлса, пеналтилар сериясида аргентиналиклар 4:2 ҳисобида зафар қучди.
LiveБарчаси