Аргентина ва Бразилия ягона валютага ўтади
Олам
−
23 Январь 2023
7473Аргентина ва Бразилия валюталарини бирлаштириш мақсадида музокаралар олиб борди. Бу ҳақда расмий маълумотларга таянган ҳолда “Bloomberg” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳар икки давлат расмийлари валюта номини Бразилия сур (жанубий) деб номлашни таклиф қилган. Шунингдек, янги валюта минтақадаги савдони рағбатлантириш ва маҳаллий иқтисодиётнинг долларга боғлиқлигини камайтиришга ёрдам беради.
“Ягона валюта учун зарур бўлган параметрларни ўрганишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинади”, дейди Аргентина Иқтисодиёт вазирлиги раҳбари Серхио Массан.
Тахминларга кўра, кейинчалик Лотин Америкасининг бошқа мамлакатлари ҳам лойиҳага қўшилиш учун таклиф қилинади.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси