Аргентина МТЖ Хитойдаги сув тошқини жабрланувчиларига ёрдам юборади

Спорт

image

Аргентина миллий терма жамоаси тайфун ва сув тошқинлари оқибатида жабр кўрган Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном ҳудуди аҳолисига гуманитар ёрдам юборишини маълум қилди. Бу ҳақда жамоанинг расмий саҳифасида хабар берилди.

“Жаҳон чемпионати давомида хитойлик мухлисларнинг улкан қўллаб-қувватлашини ҳис қилдик. Бу Аргентина терма жамоаси учун катта туртки бўлди. Энди эса биз уларнинг меҳрига муносиб жавоб қайтаришни истаймиз”, дейилади баёнотда.

Маълум қилинишича, терма жамоа жабрланган аҳоли учун ичимлик суви, сочиқлар, кийим-кечак, рюкзаклар ва бошқа биринчи зарурат буюмларини хайрия қилади.

Аргентина миллий терма жамоаси Хитойда катта мухлислар армиясига эга. Бу, аввало, жамоа сардори Лионель Мессининг мамлакатдаги юксак оммабоплиги билан изоҳланади.

Қайд этиш жоиз, Аргентина терма жамоаси эртага, 15 июль куни Жаҳон чемпионати ярим финалида Англияга қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида “Майсак” тайфуни Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном ҳудудида кучли сув тошқинларини келтириб чиқарган эди. Табиий офат оқибатида камида 39 киши ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг