Аргентина Мадридда финал ўйинини ўтказишдан бош тортди

Спорт

image

Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) Мадрид шаҳридаги “Сантьяго Бернабеу” стадионини Финалиссима учрашуви ўтказиладиган жой сифатида қабул қилмоқчи эмас. Бу ҳақда журналист Гастон Эдул ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Аввалроқ Испаниянинг COPE радиоси амалдаги Европа ва Жанубий Америка чемпионлари – Испания ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасидаги Финалиссима учрашуви Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилгани ҳақида хабар қилган эди.

Манбага кўра, AFA ушбу ўйинни мазкур стадионда ўтказмасликка қарор қилган. Жанубий Америка Футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) яқин кунларда бу қарор ҳақида UEFA’га хабар беради.

Учрашув дастлаб Қатар давлатидаги “Лусаил” стадионида ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ, Қатар Футбол ассоциацияси минтақадаги беқарор вазият сабаб барча турнир ва мусобақалар кейинги хабарномагача қолдирилганини эълон қилди. Шу билан бирга, Испания ва Аргентина ўртасидаги ўйин бўйича аниқ баёнот берилмади.

Маълумот учун, Финалиссима мусобақасининг амалдаги ғолиби Аргентина ҳисобланади. 2022 йилда аргентиналиклар Лондон шаҳридаги “Уэмбли” стадионида Италия терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина Мадрид Финалиссима “Сантьяго Бернабеу”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг