Арбелоа “Реал”дан кетишини эълон қилди

Спорт

image

Испаниялик мураббий Альваро Арбелоа келаси ҳафтада “Реал Мадрид” бош мураббийи лавозимини тарк этишини эълон қилди. Бу ҳақда Арбелоа “Атлетик Бильбао” қарши учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманда айтиб ўтди.

“Мен “Реал”ни катта миннатдорлик билан тарк этаман, чунки футболчилар мени яхшироқ инсон қилди ва ҳар бир кундан завқланишимга ёрдам беришди.

Мен клубнинг янги мураббийлар штабида қолмайман. Жозе Моуриньонинг ўзининг ажойиб мураббийлар штаби бор, улар яхши мутахассислар билан ўралган. Агар у келса, буни ўз одамлари билан қилади ва бу тўғри қарор. Шунинг учун у билан қолишимга ҳеч қандай имконият йўқ”, деди Арбелоа.

Эслатиб ўтамиз, Альваро Арбелоа 2026 йил январь ойидан бери Хаби Алонсо кетганидан сўнг, “Реал Мадрид” бош мураббийи вазифасини бажариб келмоқда.

Мадридликлар Альваро Арбелоа 27 та ўйин ўтказиб, шуларнинг 18 тасида ғалаба 7 та мағлубият ва 2 бор дуранг натижа қайд этди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Арбелоа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг